Сергеевнинг ягона голи Тошкент дербисида "Пахтакор"га ғалаба келтирди (видео)
"Темирйўлчилар" Арвеладзе шогирдларининг байрамини буза олмади.
Бугун Суперлиганинг 25-турида муддатидан аввал чемпионликни қўлга киритган “Пахтакор” ҳамшаҳари “Локомотив”га қарши баҳс олиб борди.
“Пахтакор” марказий стадионида кечган учрашув 1:0 ҳисобида “шерлар”нинг ғалабаси билан якунланди. Ягона голга Игорь Сергеев (38') муаллифлик қилди.
Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар