Сергей Липинец Қудратилло Абдуқаҳҳоровга юқори баҳо берди
Ҳамюртимиз Қудратилло Абдуқаҳҳоров россиялик боксчи Сергей Липинец билан 16 май куни IBF нинг вақтинчалик чемпионлик камари учун жанг қилиши керак эди. Коронавирус пандемияси сабабли ушбу тўқнашув номаълум муддатга қолдирилди. Асли Қозоғистонда таваллуд топган Сергей Липинец билан Sports.kz сайти суҳбат уюштирди. Табиийки, интервьюдан Абдуқаҳҳоров ҳақидаги саволлар ҳам ўрин олган. Қуйида россиялик чармқўлқоп устасининг юртдошимиз борасида берилган саволларга жавобини тақдим этамиз.
Ўзбекистонлик Қудратилло Абдуқаҳҳоров билан май ойида бўлиб ўтадиган жангингиз қолдирилди. Ушбу жанг қачон бўлиши ҳақида нима дея оласиз?
- Ҳозирча аниқ маълумотим йўқ. Бевосита интернет орқали гувоҳ бўлдим, Боб Арум BBC билан трансляцияларни июнь ойидан бошлашларини таъкидлади. Умид қиламанки, август ойига бориб бизнинг жангимиз бўлиб ўтади. Бу барибир аниқ маълумот эмас.
Ўзбекистонлик рақибингиз ҳақида нималарни биласиз?
- Биз унинг барча жангларини кўриб чиқдик. Кучли ва яхши жангчи. Мағлубиятсиз сериясини давом эттирмоқда. Шунинг учун ҳам IBF рейтингида 1-ўринда турганлиги ажабланарли эмас. У оёқларида жуда яхши ҳаракат қилади. Собиқ Иттифоқ мактабидан қолган яъни қарши ҳужумлардан ташкил топган услуб... Унинг кўп серияли зарбалари бор ва ҳали бирор марта нокдаунга ҳам учрамаган. У жуда бақувват жангчи.
Фикрлар