Сергей Лушчан: "Ўйлайманки, четлатиш бўлмаганида қийин бўларди"
“Навбаҳор” – “Пахтакор” (5:2) ўртасидаги учрашувдан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар устози Сергей Лушчак иштирок этди.
“Пахтакор” жуда яхши жамоа эканлиги маълум эди. Биринчи бўлим жуда оғир ўтди. Бошланиши яхши бошланди, тезкор гол киритдик. Режа бўйича қайта ҳужумлар ташкилаштиришга бироз улгурмай қолдик. Эмоционал режа бўйича биз учун ҳам, футболчилар учун ҳам, ўйин оғир ўтди. Ҳамма маъсулиятни ҳис қилиб турганди.
5:2 ҳисоби яхши бўлди, лекин, ўйлайманки, четлатиш бўлмаганда қийин бўларди. Чиройли ғалаба бўлди. Ўзимизнинг ўйинларимизни, хатоларимизни таҳлил қилиб чиқамиз. Бир хил вазиятда 2 та гол ўтказиб юбориш - бу яхши эмас. Осон гол ўтказиб юбордик, ҳеч нима қила олмаяпмиз. Бу руҳий ҳолат билан боғлиқ. Чунки гол уришимиз билан орқага чекинмоқдамиз, гол ўтказиб юборгандан кейин футбол ўйнашни бошлаяпмиз. Шунақа вазиятлар бизни ташвишга солмоқда. Йигитларга сўзсиз раҳмат айтаман, “Пахтакор” дарвозасига 5 та гол киритишди. Жуда ҳам яхши натижа", - дейди Сергей Иванович.
Фикрлар