Сергей Лушчан: "Сиз журналист сингари, мен мураббий сифатида фикрлаймиз"
Суперлигада 23-тур ўйинлари давом эттирилди. "Навбаҳор" жамоаси бу тур сафарда "Олимпик"г қарши баҳс олиб борди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Беллашувдан сўнг жамоа бош мураббийи Сергей Лушчан матбуот анжуманида иштирок этди.
- Биз рақибдан кутган нарсамизни майдонда кўрдик. Кўплаб иқтидорли йигитлар бор,таркибда. Ёшлар катта ҳажмдаги ишни бажариш ёрдамида тажрибали футболчиларга қарши жанг қилишди. Улар тезкор, катта мақсадларни олдига қўйган футболчилар. Ўйин қийин ва шу билан биргаликда қизиқ ўтди. Рақиб жамоаси устозига ҳам ташаккур. Яхши келажак етишиб чиқмоқда. Ғалаба қозондик. Бундан хурсандман.
- Марказий ҳимоячиларингизни ўйини ҳақида фикрингиз?
- Улар тезкорлик кўрсатгани сабабли марказни бой берган бўлишимиз мумкин, аммо Азимов - Жокич тандемидан кимдир қочиб кетганини кўрмадим. Рақиб 3-4 та яримта имконият яратди. "Олимпик"ни ҳали бирорта клуб билан ўйинда бир бош паст ҳаракат қилганини кўрмадим.
- "Навбаҳор"да Кубокдан кейин мотивация қолдими?
- Бу нарсани мен кузатганим йўқ. Профессионал футболчи ўзи учун мотовация топиши керак. Агар кимдир машғулотларда ярим куч билан ишласа, у бутсаларини михга илиши керак. 20 ёки 30 ёш эканлигини фарқи йўқ.
- Кейинги турда "Навбаҳор" "Пахтакор" билан тўқнаш келади?!
- Саволингизни тушундим. Сиз журналист сингари, мен мураббий сифатида фикрлаймиз. Бугун бошқа ўйиндан фарқли ўлароқ, жанг кам бўлдими? Мен учун ҳамма ўйинда жанг қиламиз. Мен учун "Металлург" ёки "Пахтакор" билан ўйиннинг фарқи йўқ. Профессионал футболчи ҳар бир ўйинга бор эътиборини қаратиши лозим.
Фикрлар