Сергей ва Санжар жуфтликлар ўртасида ҳам ғалаба қозонди
Ads
Таиланднинг Нонтхабури шаҳрида Халқаро теннис федерацияси томонидан эркаклар ўртасида ўтаётган "Фьючерс" мусобақасининг яккалик баҳсларида омадли старт олган Санжар Файзиев ва Сергей Фомин бугун жуфтлик беллашувларида кортга чиқди.
 
Санжар ва Сергей тандеми мезбонлар вакили Поль Ваттанакуль ва Наттасит Кунчуван билан чорак финал йўлланмаси учун куч синашди.
 
Мазкур ўйинда теннисчиларимиз рақиблари устидан ҳар иккала сетда бир хил 7:5 ҳисобида зафар қучишди.