Серхио Рамос фаолиятини қайси мамлакатда давом эттириши маълум

Ҳозирда эркин агент ҳисобланган испаниялик ҳимоячи Серхио Рамос фаолиятини Аргентинада давом эттириши мумкин. Relevo нашри хабарига кўра, испаниялик футболчига "Бока Хуниорс" клуби қизиқиш билдирмоқда. Қайд этилишича, томонлар ҳозирда ўзаро музокаралар олиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, Рамоснинг сўнгги клуби "Севилья" бўлиб, у айнан андалусияликлар сафида профессионал фаолиятини бошлаган. 38 ёшли футболчи 2023 йилнинг ёзида эркин агент сифатида “Севилья”га қайтди. Тажрибали ҳимоячи ўтган мавсум андалусияликлар сафида барча турнирларда 37 та ўйин ўтказиб, 7 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. Ёзги мавсум оралиғида футболчининг жамоа билан шартномаси тугади. 

Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолияти давомида “Реал” ва ПСЖ каби гранд клубларда муваффақиятли тўп сурган. Трансфермаркт интернет порталига кўра футболчининг айни дамдаги тахминий нархи 1,8 миллион еврони ташкил қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!