Серхио Рамос Ла лига тарихидаги энг қўпол футболчига айланди

Мадриднинг “Реал” клуби ҳимоячиси Серхио Рамос Испания Ла лигаси 16-тури қолдирилган баҳси доирасида “Леганес”га қарши учрашувда сариқ карточка олди.

Бу Рамоснинг Ла лигадаги фаолиятидаги 163-сариқ карточка бўлди ва Ла лига тарихида ҳакамлар томонидан энг кўп огоҳлантирилган футболчига айланди.

31 ёшли футболчи Испания чемпионатида майдондан энг кўп четлатилган футболчи ҳамдир. Умумий ҳисобда Рамос Ла лига доирасида 19 бор ҳакамлар томонидан қизил карточкага лойиқ кўрилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!