Серхио Рамос Мадрид дербиси рекордчилари қаторига кирди

Кеча Испания чемпионати 22-тури доирасида "Сантьяго Бернабеу"да Мадрид дербиси бўлиб ўтди. Унда "қаймоқрангликлар" 1:0 ҳисобида "Атлетико Мадрид"ни мағлуб этишди.

Ушбу баҳс "Реал" ва Испания терма жамоаси марказий ҳимоячиси Серхио Рамос учун фаолияти давомида Мадрид дербиларидаги 42-ўйин сифатида қайд этилди.

Бу эса унга пойтахт дербиларида майдонга тушиш бўйича Мануэл Санчис ва Франсиско Хенто натижасига етиб олиш имконятини берди.