УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқич 3-турида “Севилья” ўз майдонида “Краснодар”ни қабул қилди.

Испаниядаги ўйин голларга бой бўлди. Якунда 3:2 ҳисобида майдон эгалари ғолиб чиқди. “Севилья”нинг голларини Иван Ракитич (42') ва Юссеф Эн-Несири (69', 72') киритди, “Краснодар” сафида Магомед-Шапи Сулейманов (17') ва Маркус Берг (21') ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)