"Севилья" "Реал" ва "Барса"нинг умидли футболчиларини ўз сафига қўшиб олмоқчи

"Севилья" ёзги трансферлар ойнасида "Реал"дан Арда Гюлерни ва "Барселона"дан Марк Гиуни қўлга киритмоқчи. Бу ҳақда Испаниянинг таниқли "Relevo" нашри хабар берди. 

Маълум бўлишича, андалусияликлар икки футболчини сотиб олиш вариантини кўриб чиқмоқда. Агар бунинг иложи бўлмаса, уларни ижарага олиши ҳам мумкин. 

Эслатиб ўтамиз, айни вақтда "Севилья" Ла Лиганинг 31-туридан сўнг 34 очко билан 13-поғонани банд этиб турибди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!