"Севилья" судда ФИФАга ютқазди

Спорт арбитраж суди ФИФАнинг "Севилья" "Нанси" клубидан 3,7 миллион евро қарздорлиги бўйича юборган талабномасини қаноатлантирди.

Аввалроқ, "Севилья" француз клубига Клеман Лангленинг "Барселона"га трансферидан тушган фоизни тўламоқчи эмаслигини маълум қилган эди. Бироқ суд испан клубининг "Нанси" олдидаги молиявий мажбуриятлари бор, деган қарорга келди.

Маълумот учун, Лангле "Севилья" сафига "Нанси"дан 2017 йил январь ойида 5 миллион евро эвазига кўчиб ўтган эди.

Жорий мавсумда 24 ёшли футболчи "Барселона" либосида 19 та ўйинда майдонга тушиб, иккита голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!