"Севинч" жамоаси Мафтуна Жонимқулова билан шартномани узайтирди
"Севинч" клуби Мафтуна Жонимқулова билан шартнома муддатини узайтирди.
"Насаф" футбол клуби раҳбарияти "Севинч" жамоаси ва аёллар миллий терма жамоаси аъзоси Мафтуна Жонимқулова билан меҳнат шартномасини яна бир йилга узайтирди.
Мафтуна жамоамиз тарбияланувчиси ҳисобланади. Жонимқулова жамоамиз билан беш маротаба Ўзбекистон Чемпионлиги, беш маротаба Ўзбекистон Кубоги, тўрт маротаба Ўзбекистон Суперкубоги ва икки маротаба Олий лиганинг иккинчи ўринини қўлга киритган. Шунингдек, тажрибали дарвозабон халқаро майдонларда ҳам жамоамиз ғалабаларига муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.
Ишонамизки, ушбу ҳамкорлик келгуси йилда ҳам жамоамиз учун катта фойда келтиради", - дейилади клуб матбуоти хабарида.



Фикрлар