Шакур Стивенсон: "Бу боксдаги энг яхши жанг бўлади"
Шакур Стивенсоннинг (20-0, 10 КО)фикрича, унинг Жервонта Девис (29-0,27 КО) билан тўқнашуви боксдаги энг яхши жанг бўлади.
“Мен Девис каби машҳур эмасман. Мен кимманки, бокснинг энг катта юлдузини жангга чорласам? Аксинча у буни хоҳлаши ва қилиши керак. Мен бу жангдан хурсанд бўлардим. Бу боксдаги энг яхши жанг ва мен дунёга бу ҳақиқатан ҳам шундай эканлигини кўрсатмоқчиман”, — деди Олимпиада совриндори Шакур Стивенсон.
Эслатиб ўтамиз, Стивенсон 16 ноябрь куни доминиканлик Эдвин Де Лос Сантос (16-1,14 КО) билан енгил вазн (61,2 кг) тоифасида вакант қолган WBC чемпионлик камари учун жанг қилади.
Фикрлар