Шамиль Газизов: Кейинги шов-шув Ўруновнинг голидан кейин бўлади

“Спартак” бош директори Шамиль Газизов журналистларга жамоадаги вазият ҳақида маълумот берар экан, хусусан, ўзбек легионери Остон Ўрунов ҳақида ҳам гапирди.

- Остон Ўрунов ёш бўлишига қарамай, машҳур бўлиб кетди. Унинг ижтимоий тармоқлардаги қандайдир суратлари шов-шув келтириб чиқармаслиги керак. Ўйлашимча, кейинги шов-шув Остон гол урганида ёки самарали пас узатганида бўлади. Ҳозир у “Спартак”ни ичидан ўрганиб, бу бошқача жамоа эканини англаб бормоқда. Бу жамоанинг мухлислари жуда кўп ва уларнинг нигоҳи Ўруновга қаратилганини билиб олди, - деди "Спартак" бош директори.

Остон Ўрунов “Уфа”га қарши ўтказилган ўйин қайдномасига киритилди ва учрашувни захира ўриндиғидан кузатди. Футболчимизнинг қайдномадан жой олиши, унинг ўйинларга тайёр экани ва кейинги турларда дебютини нишонлашидан дарак беради.

Тимур Олимхўжаев: Ўрунов Наманганда катта тажриба тўплаган ва "Уфа"да ўзини кўрсатган футболчи!

Ўруновнинг олдида икки муҳим йўл бор. У қай биридан боради?

Ўрунов ёшлик қилдими ёки “қовун туширдими”?

“Спартак” хориждан таклиф олди. Бу катта эҳтимол билан Ўруновга аталган бўлиши мумкин!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!