Шармандали мағлубиятдан кейин “Барса” ўйинчилари ўртасида зиддият келиб чиқди

“Барселона” Чемпионлар лигасининг чорак финал жавоб учрашувида ўз мухлислари кўз ўнгида ПСЖдан 1:4 ҳисобида қақшатқич мағлубиятга учради.

Ўйиндан кейин жамоа футболчилари ўртасида зиддиятли вазият келиб чиқди. Бунга Илкай Гюндоғанни биринчи бўлимда қизил карточка олган Рональд Араухони очиқчасига танқид қилгани сабаб бўлди.

Маълумки, каталонияликлар 1:0 ҳисобида олдинда бораётган паллада Араухо дарвозабон билан бир-бирга вазиятга чиқиб кетаётган рақиб футболчисини чалиб йиқитади ва майдондан четлатилади. Илкай Гюндоған бу каби мураккаб учрашувларда жамоани қийин аҳволда қолдириб кетишдан битта гол ўтказиб юборган маъқуллигини айтиб, Араухонинг хатти-ҳаракатларини қоралади.

Араухо тажрибали жамоадошига жавоб қайтаришни истамади. Уругвайлик футболчи майдонни тарк этганидан кейин парижликлар тўртта гол уришни уддалади.

“Барселона”нинг бир гуруҳ футболчилари Илкай Гюндоған бундай вазиятда Араухони очиқчасига оммавий тарзда танқид қилганига қарши чиқмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!