Шацких: Бизда ҳамма ҳужум қилади

Ўзбекистон Суперлигаси 7-туридан ўрин олган ОКМК - "Пахтакор" баҳси якунланди. Унда номинал меҳмонлар  1:2 ҳисобида зафар қучди. 

Олмалиқликларнинг ягона голи Хуршид Ғиёсов номига қайд этилди. "Шерлар" сафида Драган Черан ва Азиз Турғунбоев ўз номини таблога ёздириб қўйди.

Беллашувдан сўнг "шерлар" устози Максим Шацких матбуот анжуманида иштирок этди ва ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

- Ўйин кутганимиздек қийин кечди. Мухлислар кўплаб чиройли вазиятларга гувоҳ бўлишди. Жамоалар яхши футбол намойиш қилишди. Қосимов бу жамоани футбол ўйнайдиган жамоага айлантирган. Баҳсга жиддий тайёрландик, футболчилар ўз даражаларини кўрсатишди. Биринчи бўлимда барча ўйлаганларимизни амалга ошира олмадик. Танаффусда баъзи ўзгартиришлар қилдик. Шундан кейин яхшироқ ўйнашга тушдик ва голли имкониятларимиз кўпайди. Қийин беллашувда муҳим ғалабага эришдик.

- Бизда ҳамма ҳужум қилади, ҳамма ҳимояга ўтади. Қанотдаги футболчи ҳужумга қўшилиб, тўпни узатади. Ҳужумдагилар эса тўғри позиция орқали зарба бериши керак. Жамоавий ўйин ва алоҳида маҳорат жамланмаси бўлиши зарур. Беллашув жуда кескин кечгани туфайли ўзгаришларни амалга оширмадим.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
ЖУРАЕВ ХАЙРУЛЛО
22/04/2023 21:32
Ха Пахтакор да хамма хужум килади ва якунда Драган Черан гол уриб кетади олга Пахтакор, сенга факат Чемпионлик ярашади.
Кахрамонжон Сафаров
22/04/2023 21:25
Макс сенга рахмат лекин судьяларга давления килмасанг янада яъши булади