Шацких Жиззахдаги дурангдан сўнг: "Ҳимояда бундай хатолар қилмаслик керак"
Cоcа-Cоlа Суперлига 19-турида сафарда «Сўғдиёна» билан дуранг ўйнаган «Пахтакор» клуби бош мураббийи Максим Шатских ўйин ҳақида фикр билдирди.
«Ўйинда етарлича устунликка эга бўлдик, аммо ғалаба қозона олмадик. Рақибда атиги иккита ҳужум бўлди. Шулардан биттаси эса гол. Ҳимояда бундай хатолар қилмаслик керак.
Рақибнинг кўплаб қарши ҳужумларини қўйиб юбордик. Ҳисобни ўйин охирида тенглаштира олдик. Масалани аввалроқ ҳал этиш учун имконимиз бор эди», - дея фикр билдирди, Шацких.
Фикрлар