Шацких: "Келаси йил кучлироқ "Пахтакор"ни кўрасиз"

Ўзбекистон Суперлигаси 24-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Сўғдиёна"беллашувдан кейин (2:0) "шерлар" бош мураббийи матбуот анжуманида ўйин ҳақида фикрларини айтиб ўтди: 

- Ўйиндан қониқдим. Машғулотларда ишланган ҳолатларни бажара олдик. Биринчи бўлимнинг ўзида кўплаб вазиятлар яратдик, ўйин тақдирини ҳал қилиш учун имкониятимиз бор эди. Иккинчи бўлимда ҳам тезкор гол уриб, назоратни сақлаб турдик. Нафақат натижа, балки намойиш этилган футболдан ҳам кўнглим тўлди. Яхши савияда ўйнадик. Олдимизда яна икки учрашув бор. Уларда ҳам зафар қучиб, курашни охиригача давом эттирамиз.

- Ҳимоячилар ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилдим. Аъзамовда жароҳат бор, унга тезроқ сафга қайтишини тилайман. Рақобат ва танлов имкониятининг борлиги доим яхши. Ҳозир ўйнаётган марказий ҳимоячилар ишончли ўйнашмоқда.

- Келаси йил бошқача, кучлироқ "Пахтакор"ни кўрасиз. Машғулот ва янги мураббийнинг футболига кўникиш учун ҳаммага вақт керак бўлади. "Пахтакор" ўзбек футболининг етакчиси. Биз ҳар доим энг яхшиси бўлиш ва исталган рақибни мағлуб этишга қодир бўлишимиз керак.

Манба: Пахтакор матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
. Мардон
02/11/2022 22:01
Мы болельщики этого ждем Максим. И мы с вами. Удачи тебя и твоим подопечникам.