Шавкат Муллажонов ва Камолиддин Мурзоев янги мавсумни “Олмалиқ”да бошлаши мумкин

 

4 январдан “Олмалиқ”нинг янги мавсум тайёргарлиги доирасидаги иккинчи йиғини бошланди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Кечаги машғулотларда 19 нафар футболчи иштирок этди. Декабрь ойида ўтказилган илк йиғин якунида бир қатор футболчиларга жавоб берилганди.

Таркиб ўзгаришлари бу йиғин арафасида ҳам давом этди. Дониёр Исмоилов Бекободнинг “Металлург” жамоасига ўтган бўлса, қозоғистонлик Темирлан Ерлановга жавоб берилди. Жамоа сафига жароҳатдан фориғ бўлган Роман Абдулов, ўтган мавсумни “Бухоро”да ўтказган Шавкат Муллажонов ва Камолиддин Мурзоев ҳамда “Навбаҳор”дан Қаҳрамон Муҳамеджонов кабилар қўшилишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!