Шавкат Раҳмонов "UFC 310" да жанг қилади. Унга янги рақиб топилди
Мағлубиятсиз серия қайд этаётган UFC жангчиси Шавкат Раҳмонов 8 декабрь куни АҚШ да бўлиб ўтадиган "UFC 310" турнирида иштирок этади. Унга нигериялик Камару Усман ркақиблик қилади. Бу ҳақда "Red Corner MMA" портали хабар бермоқда.
Аввалроқ, қозоғистонлик жангчи ярим ўрта вазнда амалдаги UFC чемпиони Белал Муҳаммадга қарши баҳс юритиши керак эди, аммо камар эгасининг соғлиги билан боғлиқ муаммолари туфайли ушбу жанг бекор қилинганди.
Маълумот учун, Шавкат Раҳмонов 18 та баҳснинг 18 тасида муддатидан олдин ғалаба қозонган ва ҳали бирор марта ҳам мағлуб бўлмаган жангчи ҳисобланади.
Фикрлар