Шахбоз Эркинов: “Пахтакор” билан йил ўйини бўлади

Олий лига 28-туридан ўрин олган “Насаф” – “Шўртан” учрашуви якунлангач, "Насаф" матбуот хизмати бугунги учрашувда икки тўп киритиб,  қаршиликлар ғалабасига катта ҳисса қўшган ҳужумчи Шахбоз Эркиновни суҳбатга тортди.

"Бугун ҳам қийин ўйин бўлди. Аслида учта эмас, кўпроқ гол уришга имконимиз бўлди, аммо афсуски кўп вазиятларда гол уриш учун аниқлик етишмади. Бугун менинг кўпроқ омадим чопмади десам, тўғри бўлар. Билмадим, нега бундай бўлди. Энг муҳими ғалаба қозондик. Аксинча жуда аламли бўларди.

Бугун юбилей голни урибман (Ш.Эркинов бугун “Насаф”нинг олий лигадаги 1120-голини киритди-изоҳ муал.). Албатта бундан хурсандман. Бу бошқа йигитларимизга ҳам насиб этсин. Аммо яна такрор айтаман кўп вазиятлардан фойдалана олмадим.

Навбатдаги “Пахтакор” билан бўладиган ўйин – йил ўйини бўлади. Мақсадимиз фақат ғалаба қозониш. Бошқа натижа бизни асло қониқтирмайди. Энди бор эътиборимиз шу ўйинга қаратилади", - деб айтиб ўтди Эркинов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!