Асосий мазмунга ўтиш
Шахмат

Шахмат. Ахадхон Кимсанбоев шахмат Олимпиадасида совриндор бўлди!

Умумжамоа ҳисобида 6-ўринни эгалладик.

Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) томонидан Белград шаҳрида ногиронлиги бўлган шахслар ўртасида ўтказилган Биринчи шахмат олимпиадасининг кўзи ожиз ва заиф кўрувчи шахматчилар ўртасидаги баҳсларида ҳамюртимиз Ахадхон Кимсанбоев 2-ўринни эгаллади.

Шунингдек, Ахадхон ўз йўналишида мусобақанинг энг ёш иштирокчиси бўлди. Бундан ташқари Марсель Шаюсупов заиф эшитувчилар ўртасида мусобақанинг энг ёш иштирокчиси сифатида қайд этилди.

Ўзбекистон терма жамоаси якунда умумжамоа ҳисобида 6-ўринни эгаллади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ