Шахмат Олимпиадасини ғалаба билан бошладик!
Венгриянинг Будапешт шаҳри шахмат оламининг энг нуфузли мусобақаси 45-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасига мезбонлик қилмоқда.
Бу мусобақада Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Ҳиндистонда ўтказилган аввалги мусобақада қўлга киритилган чемпионлик унвонини ҳимоя қилади.
Бутун дунёдан 200 га яқин давлат терма жамоалар эркаклар ва хотин-қизлар ўртасидаги беллашувларда ғолиблик учун куч синашади. Олимпиада иштирокчиларининг умумий сони 630 нафар спортчини ташкил қилмоқда. Улардан 246 нафар гроссмейстерлардир.
Шахмат бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Олимпиаданинг биринчи турида Тринидад ва Тобаго терма жамоасини 3,5:0,5 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Биринчи тахтада ўйнаган Нодирбек Абдусатторов оқ доналарда Жошуа Жонсонни осонлик билан мағлуб этди.
Оқ доналарда ўйнаган Шамсиддин Воҳидов Кевин Купидга қарши баҳсда ҳеч қандай қийинчиликка учрашани йўқ ва терма жамоамиз ҳисобга ғалаба келтирди.
Гроссмейстер Нодирбек Ёқуббоев кутилмаганда Куин Кабралис билан очко бўлишишга мажбур бўлди. Ҳамюртимиз қорада доналарда ўйнаб, рақибини таслим қила олмади. Тажрибали Жаҳонгир Воҳидов ўз партиясини ғалаба билан якунлаб, рақиби Райан Харперни доғда қолдирди.
Хотин-қизлар мусобақасида терма жамоамиз вакиллари Гаити шахматчиларини 4:0 ҳисобида енгишга муваффқ бўлди.
Афруза Ҳамдамова Роза Берилине Сайнени, Нилуфар Ёқуббоева Мерисина Кадеауни, Умида Омонова Давени Йонетни, Нодира Нодиржонова Кинеберлие Дунатни мағлубиятни тан олишга мажбур қилди.
Фикрлар