Шахмат. Хитойдан ҳам жаҳон чемпиони чиқди!

Бугун Қозоғистон пойтахти Астана шаҳрида шахмат бўйича 2023 йил жаҳон чемпионлигии унвони учун бўлиб ўтган ўйин якунланди. Драматик кечган баҳсда Дин Лижэнь тўртинчи тай-брекда россиялик Ян Непомняшини мағлуб этиб, чемпионликни қўлга киритди.

Тезкор шахматнинг дастлабки учта ўйини дуранг билан якунланган эди. Тўртинчи қарама-қаршиликда Непомняши оқ доналарда ўйнади, бироз устунликка эга бўлди ва ғалаба қозонишга астойдил ҳаракат қилди. Бироқ хитойлик шахматчига қарши ҳужумга ўтиш имкониятини берди ва у ўзига тақдим этилган имкониятни қўлдан бой бермади.

Эслатиб ўтамиз, Дин Лижэнь шахмат тарихтдаги ўн еттинчи, Хитой тарихида эса биринчи жаҳон чемпиони бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!