Шахсанем Аманиязова – йилнинг энг яхши аёл спортчиси, деб топилди!
Хабарингиз бор, ўтган йили Грузиянинг Тибилиси шаҳрида ҳаваскор ММА бўйича катталар ва ўсмирлар ўртасида IMMAF жаҳон чемпионати ўтказилди.
Эътиборлиси, унда бир қатор ҳамюртларимиз иштирок этиб, совринли ўринларни қўлга киритишди.
Айнан ўша мусобақада вакиламиз Шахсанем Аманиязова финалда қозоғистонлик рақибасини мағлуб этиб, ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионига айланганди.
Яна бир қувонарли жиҳат шундаки, IMMAF томонидан мухлислар орасида ўтказилган сўровнома натижасига кўра, Аманиязова йилнинг энг яхши (ўсмир) аёл спортчиси, деб топилди!



Фикрлар