Шайхлар Салоҳни ташлаб қўймайди! Беш бадавлат клуб тўпурарни чорламоқда

  • 10 декабрь, 22:17
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Англиянинг амалдаги чемпиони “Ливерпуль” тўпурари Муҳаммад Салоҳ мураккаб даврларни бошдан ўтказмоқда. Мисрлик футболчи бош мураббий Арне Слотни очиқча танқид қилганидан кейин клубдаги келажаги мавҳум бўлиб турибди.

Tecno

Табиийки, Муҳаммад Салоҳ даражасидаги чарм тўп устаси эътиборсиз ва ишсиз қолмайди. Унга Европанинг бир қатор клубларидан чорловлар бўляпти.

Бироқ Саудия Арабистонининг бадавлат клублари ҳам уни ўз сафига қўшиб олишга тайёр.  

The Telegraph нашрининг ёзишича, “Ан-Наср”, “Ал-Ҳилол”, “Ал-Иттифоқ”, “Ал-Аҳли” ва “Ал-Қодисия” каби Саудия грандлари 33 ёшли ҳужумчини ўз сафига чорламоқда ва ҳамкорлик ўрнатишни истаяпти. Бу клублар масалани январь ойидаёқ ҳал қилмоқчи.

Манбага кўра, бу клублар Муҳаммад Салоҳнинг ўйин сифатларидан ташқари, мусулмон футболчи бўлгани учун ҳам ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга бел боғлаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!