Шенсни энг қийин рақиб сифатида Мессини танлади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Барселона" дарвозабони Войцех Шенсни фаолияти давомида қарши ўйнаган энг қийин ҳужумчи сифатида Лионель Мессини атади.

Поляк посбонининг таъкидлашича, айнан Месси унда энг катта хавотир уйғотган футболчи бўлган.

"Мен дуч келган энг қийин ҳужумчи — Лионель Месси. Балки менга ундан кўра кўпроқ гол урган бошқа ҳужумчилар ҳам бўлгандир, чунки у менга атиги учта гол урган. Аммо мен қўрққан ягона футболчи айнан у эди. У ўта хавфли ўйинчи", — деди Шенсни.

36 ёшли дарвозабон 2024 йилдан буён "Барселона" сафида ҳаракат қилмоқда.

Жорий мавсумда у барча мусобақаларда 10 та учрашувда майдонга тушиб, 17 та гол ўтказиб юборган. Шунингдек, бирор марта ҳам дарвозасини дахлсиз сақлаб қола олмаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!