Шевченко: "Мессининг даври ўтяпти, Мбаппе эса..."

Украиналик афсонавий футболчи Андрей Шевченко ПСЖ футболчилари Лионель Месси ва Килиан Мбаппе борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Шунингдек, у мундиал финали қандай кечиши ҳақида гапирди.

"Франция кучли ва барқарор жамоа. Айниқса, Мбаппе жуда ажойиб ҳаракат қилмоқда. 

Мессининг вақти ўтяпти. Мбаппе эса янги юлдуз. Килиан аллақачон Жаҳон чемпионлигини қўлга киритган. Бизни қизиқарли ва муросасиз финал ўйини кутмоқда", - деди "Милан" клуби собиқ футболчиси.

Эслатиб ўтамиз, Аргентина ва Франция терма жамоалари ўртасидаги финал баҳси 18 декабрь куни 20:00 да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!