Шмейхель чемпион бўладиган жамоа дарвозасини қўриқламоқчи

“Лестер”нинг садоқатли дарвозабони Каспер Шмейхель фаолиятини Англиянинг гранд клубларида давом эттиришни истамоқда.

Айни пайтда 33 ёшли Шмейхелга дарвозабон муаммосига дуч келган “Челси” ва “Манчестер Юнайтед” жиддий қизиқиш билдирмоқда. Маълумки, Лондон клуби энг қиммат дарвозабон Кепа Аррисабалаганинг кўп гол ўтказаётганидан, манчестерликлар эса Давид де Хеанинг натижага таъсир қилаётган хатоларидан норози бўлмоқда.

“Лестер” билан яна уч йиллик шартномага эга бўлган дарвозабоннинг трансфер суммаси 9-10 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!