Шмейхель Моуриньо МЮни чемпион қилишига ишонмоқда
Ads

"Манчестер Юнайтед"нинг афсонавий дарвозабон Петер Шмейхель жамоанинг ҳозирги устози Жозе Моуриньо келажакда МЮ билан чемпион бўлишига ишонмоқда.

“Моуриньо энг зўр жамоаларда ишлаган ва Чемпионлар лигаси ҳамда АПЛда ғолиб чиққан. Жозе футбол учун кўп яхши ишлар қилди. Лекин “Манчестер Юнайтед” – умуман бошқа даража. Бу жамоа бой тарих ва анъага эга. МЮ ўтган мавсум АПЛни 2-ўринда якунлади ва ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритди. Бу яхши, бу ижобий ҳолат. Биз шунчаки унга вақт ва имкон беришимиз керак. Ана шундан сўнг МЮ Англия чемпиони бўлиши мумкин”, - дейди Шмейхель.

Эслатиб ўтамиз, МЮ премьер-лиганинг ўтган 4та туридан сўнг 6 очко тўплаган ҳолда 10-ўринда бормоқда.