Шодиёна Раҳмонова 2-медалини қўлга киритди
Хабарингиз бор, айни кунларда Баҳрайн давлатининг Манама шаҳрида ўсмирлар ўртасидаги III ёшлар Осиё ўйинлари комплекс мусобақалари бўлиб ўтмоқда.
Умидли енгил атлетикачиларимиздан бири Шодиёна Раҳмонова 2-медалини қўлга киритди. Ҳамюртимиз ҳозиргина якунланган 400 метрга тўсиқлар оша югуриш дастурида бронза медали соҳибига айланди. Эслатиб ўтамиз, Раҳмонова шу йўналишда 100 метрга кечган беллашувларда ҳам марра чизиғини 3-бўлиб кесиб ўтган эди.
Бу ҳақда МОҚ хабар бермоқда.



Фикрлар