Шоҳ сохта бўлиб чиқди ёхуд Асенсионинг мақсади ўзгарди
Испания терма жамоаси ва “Реал” Мадрид вингери Марко Асенсио "қаймоқранглилар" сафини тарк этишга шошилмаяпти. Инсайдер Альберто Перейранинг сўзларига кўра, футболчи "Қироллик клуби" билан янги шартнома имзолашга умид қилмоқда.
Марконинг мадридликлар билан шартномаси келаси йилнинг ёзига қадар амал қилади. ОАВда Асенсиога Италия ва Англия чемпионатларидан қизиқиш борлиги ҳақида миш-мишлар тарқалган эди. Асосий даъвогарлар: "Милан", "Ньюкасл" ва "Ливерпуль" ҳисобланади.
Марко 2015 йилнинг ёзидан буён "Реал" шарафини ҳимоя қилиб келади. “Transfermarkt” портали футболчининг нархини 40 миллион евро этиб баҳолаган.
Якунига етган мавсум Асенсио “Қироллик клуби”нинг Испания чемпионати доирасидаги 31 та ўйинида майдонга тушиб, ўз ҳисобига 10 та гол ёздириб қўйган.
Фикрлар