Шоҳжаҳон Эргашев жанг қиладиган EBP камари қандай нуфузга эга? Бу камар рейтинг берадими?

Хабарингиз бор, 11 июнь куни Тошкентда профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтади. Кечанинг асосий жангида супер енгил вазн тоифасида (-63,5 кг) фаолият олиб бораётган Шоҳжаҳон Эргашев (19-0, 17КО) танзаниялик Салиму Женгога (16-3, 10КО) қарши EBP чемпонлик камари учун рингга кўтарилади. Бу камар ҳақида кўпчилик маълумотга эга эмаслиги табиий ҳол.

"Euroasian Boxing Parliment" (EBP) 2015 йилда ташкил топган профессионал бокс ташкилоти ҳисобланади. Евроосиё минтақасидаги 30 та давлат профессионал бокс федерацияларини ўз аъзолигига қабул қилган. Ташкилот қароргоҳи Россияда жойлашган ва бошқарув лавозимларида ҳам асосан россияликларни кўришимиз мумкин. EBP президенти сифатида Михаил Денисов иш олиб бормоқда. Бу ташкилотда чемпионларга назар соладиган бўлсак, асосан россияликларни кўришимиз мумкин. Сергей Ковалов, Максим Власов, Эдуард Трояновскилар бу йўналишда собиқ чемпионлардир.

k1

Биламизки, профессионал боксда 4 та таянч ташкилот бор (WBC, WBА, WBО ва IBF). EBP таянч йўналиш сифатида тан олинмаган. Аммо бу IBF тасарруфида бўлиб, ташкилот томонидан тасдиқдан ўтган жанглар фақат IBF рейтингига таъсир қилиши мумкин. Қолган 3 йўналиш томонидан эса тан олинмайди.

Шоҳжаҳон Эргашев агарда 11 июнь куни EBP камарини қўлга киритса, фақатгина IBF рейтингидаги ўрнини сақлаш учун ҳизмат қилиши мумкин. Лекин қолган йўналишларга бу камарнинг таъсири йўқ.

Matchroom компанияси DAZN билан 5 йиллик шартнома имзолади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!