Шоҳжахон Эргашевни собиқ рақиби чемпионлик камарини бой берди
Бир неча дақиқалар аввал Пуэрто-Риконинг Манати шаҳрида профессионал бокс кечаси ташкил этилди. Унда мезбонлар вакили, супер енгил вазн (63,5 кг) вазн тоифасида IBF чемпиони Сабриэль Матиас австралиялик Лиам Парога қарши ҳимоя жангини ўтказди. Жанг қизиқарли ва шиддатли кечди. Тўлиқ 12-раунд давом этган жангда кичик сенсация рўй берди. Чунки, фаворит саналган ва ўз уйида рингга кўтарилган Матиас ҳакамларнинг қарорига кўра, 116-111, 115-112, 115-112 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди ва фаолиятидаги илк мағлубиятини ҳам қабул қилиб олди. Матиас шу кунга қадар 20 та жанг ўтказиб барчасида нокаут билан ғалаба қозонганди.Паро эса фаолиятидаги 24-ғалабасини қайд этди ва чемпионлик камарини қўлга киритиш баробарида мағлубиятсиз одимини давом эттирди.
Маълумот учун, Сабриэль Матиас аввалги жангини ҳамюртимиз Шоҳжаҳон Эргашевга қарши ўтказганди ва муддатидан аввал ғалаба қозонганди.
Фикрлар