Шоҳруҳ Холмуродов 29 сентябр куни чемпионлик учун рингга чиқади
Ads

29 сентябр куни Мьянма пойтахти Янгон шаҳридаги “Thuwanna Indoor” стадионида муай тай бўйича профессионал жанглар бўлиб ўтади.

Ушбу турнирда жами саккизта жанг ўтказилиши режалаштирилган. Шулардан 67 кг вазн тоифасида ўзбекистонлик Шоҳруҳ Холмуродов рингга чиқади. Унга бу баҳсда мезбонлар вакили Тха Пяй Нё рақиблик қилади.

Бунда спортчилар иккита жанг ўтказади. Биринчи рейтинг учун бўлса, иккинчиси чемпионлик жанги бўлади.