Шомуродов 30 йиллик формада ўйнайди (фото)
“Кальяри” жамоаси италиялик машҳур мураббий Клаудио Раньери қўл остида яна Италия А Сериясига қайтди.
Ҳозир жамоа юқори дивизион ўйинларига пухта тайёргарлик кўрмоқда. Клуб раҳбарияти таркибни кучайтириш мақсадида бир неча трансферларни амалга оширди. Хусусан, бош мураббий талаби билан “Рома”дан Элдор Шомуродов олиб келинди.
“Кальяри” мутасаддилари жамоа футболчилари янги мавсумда фойдаланадиган формани тақдим этди.
Мутахассисларнинг таъкидланишича, сардинияликлар янги мавсумда 30 йил олдинги футболкаларда ишлатилган нақш шакллари туширилган формада тўп тепади. Бу хабарни клуб матбуот хизмати ҳам тасдиқлади.
“Кальяри” тарихида 1993-1994 йилги мавсум алоҳида аҳамият касб ўтади. Ўша мавсумни жамоа муваффақиятли ўтказиб, УЕФА кубогининг ярим финалигача етиб борганди.
30 йил муқаддам “Кальяри” нуфузли мусобақанинг чорак финалида “Ювентус”ни мағлубиятга учратган эди. Бироқ, ярим финал баҳсида бўлажак чемпион – “Интер” футболчилар “Кальяри”ни тўхтатиб қолган.
Сардиния клуби янги мавсум ҳам жамоа учун муваффақиятли бўлишига умид қиляпти.
Фикрлар