Шомуродов билан ўйнаган футболчи “Барса”ни қизиқтириб қўйди
Элдор Шомуродов “Рома”да фаолият кўрсатган даврда у билан бир жамоада ўйнаган Эван Н’Дика ёзги трансферлар ойнаси даврида Римдан Испания чемпионатига кўчиб ўтиши мумкин.
“Барселона” мутасаддилари Кот-д’Ивуар миллий терма жамоаси ва “Рома” клуби марказий ҳимоячиси Эван Н’Дика ҳақида маълумот тўплаш мақсадида дастлабки маслаҳатлашувлар ўтказди.
26 ёшли футболчи каталонияликлар томонидан қўйилган бир нечта талабларга жавоб беради. Бу ҳақда Sport.es сайти хабар бермоқда.
Манбага кўра, ҳозирча испан суперклубининг қизиқиши фақат маълумот тўплаш билан чекланган, очиқ музокаралар ҳали бошлангани йўқ.
Жорий мавсумда Н’Дика барча мусобақаларда 31 та ўйинда иштирок этиб, ҳимоядаги вазифаларини бажаришдан ташқари 3 та гол ҳам урди.
Футболчининг клуб билан амал қилаётган шартномаси 2028 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt маълумотига кўра, унинг бозор қиймати 30 миллион еврони ташкил қилади.
Кот-д’Ивуар терма жамоаси сафида Н’Дика 2024 йил Африка миллатлар кубогида ғолиб чиққан.
Фикрлар