Шомуродов бўйича муҳим қарор!

Chery Tigo 7 PRO

Элдор Шомуродов Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида 2026 йили бўладиган жаҳон чемпионати саралаш мусобақасига жалб қилинган бир паллада, унинг Италиядаги фаолиятига ойдинлик киритилди.

Трансфер ҳуқуқи “Рома”га тегишли бўлган 28 ёшли  форвард мавсумни ижара асосида “Кальяри”да ўтказди. Аввалига бу трансфер омадсиздек кўринганди. Бироқ мавсумнинг ҳал қилувчи палласида легионеримиз жамоасининг асосий фигурасига айланди ва “Кальяри”нинг А Серияда қолишида хизмати катта бўлди.

Сардиния ва Рим клубларининг ўзаро келишувига кўра, “Кальяри”да Элдор Шомуродов трансферини яна 9 миллион евро тўлаб тўлиқ сотиб олиш ҳуқуқи бор эди. Италиядаги манбалар бу борада “Кальяри”нинг сўнгги қарори, Элдор Шомуродовнинг келажаги ва “Рома” позиця ҳақида муҳим маълумотларни чиқарди.

Sports.uz портали ўзбекистонлик футбол ишқибозлари эътиборига Италиядаги манбаларнинг Элдор Шомуродов келажаги бўйича тақдим этган маълумотларини ҳавола қилади.

Жанлука Ди Марцио, журналист ва инсайдер:

12-14 июнь кунлари клублар ижарада ўйнаган футболчиларни тўлиқ трансфер қилиш имконига эга бўлади. “Кальяри”га келсак, ҳал қилинадиган масалар қаторида Элдор Шомуродов иши  бор.

Ҳужумчи орол жамоасида чуқур из қиолдира олмади, 24 учрашувда учтадан гол ва ассист қайд этди. “Рома” ва “Кальяри” ўртасидаги келишувга кўра, трансфер 9 миллион еврога баҳоланган. Лекин бу сумма сардинияликларга оғирлик қилади ва ўзбек футболчии пойтахтга қайтади.

Николо Скира, журналист ва инсайдер:

“Кальяри”да ўйнаган 28 ёшли ҳужумчининг трансфер ҳуқуқи “Рома”га тегишли. Сардинияликлар бу футболчини тўлиқ трансфер қилиш имкониятидан фойдаланмасликка қарор қилди. Бунга  “Рома” 5 миллион еврога баҳоланаётган футболчи учун 9 миллион евро талаб қилгани сабаб бўлди.

Sky Sport:

“Рома” ҳужумчиси ўтган мавсум давомида жисмоний тайёргарлигидаги муаммолар ва оёғи сингани учун А Серияда 12 та учрашувни ўтказиб юборди. Шу тариқа, чемпионатда 22 та беллашувда  умумий ҳисобда 931 дақиқа ўйнаб, учтадан гол ва ассист муаллифи бўлди. Бу кўрсаткичлар уни “Кальяри”да олиб қолинишига камлик қилди.

Энди сардинияликлар “Рома”га Шомуродов учун талаб қилинаётган 9 миллион еврони тўламайди. 28 ёшли форвард Римга қайтади. Лекин Даниэле Де Росси жамоасида ҳам унга жой берилмаса керак. Элдор янги жамоа қидиради.

Таъкидлаш жоизки, “Кальяри” мутасаддилари “Рома” Шомуродов учун талаб қилинаётган суммани пасайтиришини кутган эди. Бироқ, Рим клуби ўзбек футболчиси масаласида “Женоа”дан қарзини ёпмаган. Римликлар икки йил ичида генуяликларга 8 миллион евро ўтказиб бериши шартлиги маълум қилинганди.

Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомуродов 2020 йилнинг октябридан бери А Серияда ўйнамоқда. Тажрибали ҳужумчимиз “Женоа”, “Рома”, “Специя” ва “Кальяри” жамоалари сафида жами 100 дан ортиқ учрашувда қатнашиб, ўз ҳисобига 15 та гол ёздириб қўйган.

Легионеримиз туркларни қандай ҳайратга солди?

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!