Тезкор: Бобур Абдухолиқов Беларусь чемпиони, деб эълон қилиниши кутилмоқда!

2022 йилги мавсумда Бобур Абдухолиқов етакчилигидаги “Энергетик-БГУ” жамоаси Беларусь чемпиони, деб эълон қилиниши мумкин. Ўтган мавсумда ушбу жамоада бир неча ўзбек футболчилари – Абдуқодир Ҳусанов, Амирбек Бақоев, Шоҳруҳбек Абдураҳмонов ва Аббосбек Жумақулов тўп тепган эди.

Маълумки, “Энергетик-БГУ” 30 та учрашувда 60 очко жамғариб,  чемпионатни иккинчи ўринда якунлади ва ўз тарихида илк бор олий лига совриндори бўлди. Бунда барча ўйинларда иштирок этиб, рақиблар дарвозасини 26 маротаба ишғол қилган Бобур Абдухолиқовнинг ҳиссаси жуда катта бўлди.

20220520113206

Абдухолиқ мавсумнинг энг яхши футболчиси, тўпурар пойгаси ғолиби, Беларусь чемпионатлари тарихида энг кўп гол урган легионер сифатида тан олинди. Шунингдек, ҳамюртимиз бир неча рекордлар соҳиби ҳам бўлди.

Олий лигада биринчи ўрин кетма-кет учинчи бор “Шахтёр-Солигорск” жамоасига насиб қилган эди. Сўнгги маълумотларга қараганда, бу жамоа келишилган ўйинларда айбланмоқда ва катта эҳтимол билан унинг ўтган йилги натижалари бекор қилинади.

Бу ҳақда Беларусь футболини ёритиб бораётган таниқли инсайдер Вадислав Татур ўз каналлари орқали хабар тарқатди.

Яна бир манба – by.tribuna.com сайти “Шахтёр”директори Александр Марченко 30 январь куни ўз иш жойидан ҳуқуқни ҳимоя қилувчи органлар томонидан чақиртирилганини маълум қилди. Бу мутахассис ўз лавозимида 2021 йилнинг январидан ишлаб келаётган эди.

22 январь куни Солигорск клубининг яна бир вакили – спорт директори вазифасида ишлаб келган  Владимир Нидергаус Минск шаҳрида қўлга олинган. Асли қозоғистонлик бу мутахассисни Беларусдан Германияга депортация қилиниши кутилмоқда.

Бир неча манбаларнинг маълум қилишича, Беларусь  тергов қўмитаси 30 январь куни “Шахтёр” клубига қарши жиноий иш қўзғатган. “Шахтёр” чемпионлик мавсуми давомида келишилган ўйинларга алоқадорлик ва мусобақа иштирокчиларини сотиб олишда гумон қилинмоқда.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, агар “Шахтёр” клубининг айби исботланса, қоидага кўра, унинг ўтган мавсумдаги барча натижалари, хусусан, чемпионлик унвони ҳам бекор қилиниши керак. Агар иш шундай якунланса, “Энергетик-БГУ” Беларусь чемпиони, деб эълон қилинишининг эҳтимоли катта.

Эслатиб ўтамиз, Беларусь чемпионатининг ўртамиёна жамоаларидан ҳисобланган “Энергетик-БГУ”нинг сўнгги уч йилдаги натижаларининг ўсишида ўзбек футболи тарбияланувчиларининг ҳиссаси катта.

2020 йилги мавсумнинг биринчи ярмида  бу жамоада Жасурбек Яхшбоев порлаган эди. Кейинчалик бу футболчимиз айнан “Шахтёр-Солигорск” жамоасига кўчиб ўтиб, Беларусь чемпиони бўлди.

Ўша мавсумнинг иккинчи ярмида – Жасур Яхшибоев Солигорскга кўчиб ўтганидан кейин, жамоа етакчилигини Шаҳбоз Умаров ўз зиммасига олди. Бу футболчимиз ҳам кейинги мавсумни БАТЭда бошлаб, “Беларусь” чемпионати кумуш медаль совриндори ва мамлакат кубоги соҳиби бўлди.

1ade8cef3029288d6bb01b2680341f68

Янги мавсумда Абдулқодир Ҳусанов, Амирбек Бақоев ва Шоҳруҳбек Абдураҳмонов “Энергетик-БГУ”да тўп тепиши кутилмоқда.

Игорь Сергеев фаолиятини қаерда давом эттириши ҳал бўлди!

Шомуродовнинг “Специя”даги дебютини қачон кўрамиз?

Ўруновни пул “синдирди”!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!