Шомуродовни олдинда нималар кутмоқда?

Россия футболининг ёрқин юлдузларидан бири, ўз даврида Италиянинг “Фоджа” ҳамда “Болонья” каби жамоаларида ўйнаган ҳужумчи Игорь Коливанов “Матч ТВ” журналистларига берган интервьюсида “Ростов”нинг собиқ футболчиси Элдор Шомуродовнинг “Рома”дан “Специя”га ижарага ўтганига ҳам муносабат билдирди.

be3bea3091fcd9c20abd1a6268d13a015d9ed387e5e1a743976369

Рим клубида ўйин амалиётисиз қолиб кетган легионеримиз мавсумни “Специя” клубида якунлайдиган бўлди. Бу клуб ҳамюртимиз билан 2023 йилнинг 30 июнигача шартнома имзолади. Ижарага Шомуродовни тўлиқ трансфер қилиш ҳуқуқи киритилмади. Кўрсатилган муддатдаги ҳамкорлик учун “Специя” римликларга 1,5 миллион евро миқдорида ижара ҳақи тўлайди.

Элдор янги жамоасида ҳам – ўзи ёқтирган 14-рақам остида тўп тепади. “Специя” 27 ёшли ҳужумчини расман рўйхатдан ўтказди.

- “Рома”да Шомуродовда ўйин амалиёти кам бўлди. Бундан буёғига у кўпроқ ўйнашига умид қиламиз, - деди Игорь Коливанов.

- Шомуродовнинг “Специя”га ижарага ўтгани ортга ташланган қадамми?

- Футболчи ўйнамаган даврда унинг даражаси бироз пасайиши бор гап. Лекин Элдор етарли даражада яхши ҳужумчи. Унга кўпроқ ўйин вақти зарур. Мана энди у “Специя”га ёрдам бера олади.

Табиийки, мусобақа жадвалида сўнгги поғоналардан бирида бораётган жамоа билан ижобий натижалар қайд этиш анча қийин. Ҳар қандай ҳолатда ҳам, захирада ўтиргандан шу вариант маъқул.

- “Специя”даги ижарадан кейин Шомуродов “Рома”да юқори даражада ўйнай оладими?

- Ўйлашимча, бунинг учун имконият етарли. Шомуродов ҳали ёш. Италия чемпионатида янада ўсиши учун унда ҳамма нарса бор. Ҳозир Элдор майдонда нималар қила олиши ва гол уришини эсга олиш керак.

Агар Шомуродов диққатини бир жойга жамлаб, юқори савияли ҳужумчи эканини кўрсатиб, голлар ура бошласа, ўша “Рома”да ўйнаши ёки бошқа қудратли клублардан таклиф олиши мумкин.   

Умуман олганда, Элдор ижарага кетиб тўғри йўлни танлади. Ҳужум ҳар доим майдонда бўлиши, ўйнаши керак.

16750776662097375514

Эслатиб ўтамиз, “Специя” 2020 йилнинг октябридан бери кучли бешлик чемпионатларида тўп тепиб келаётган Элдор Шомуродовнинг Италиядаги учинчи жамоасига айланди. Ҳамюртимиз бунгача “Женоа” сафида 32 та учрашувда қатнашиб, саккизта гол ва иккита ассист, “Рома”да 48 та баҳсда олтитадан гол ва голли пас муаллифи бўлган.

Тезкор: Бобур Абдухолиқов Беларусь чемпиони, деб эълон қилиниши кутилмоқда!

Игорь Сергеев фаолиятини қаерда давом эттириши ҳал бўлди!

Ўруновни пул “синдирди”!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!