Шомуродов: Эркак бўлиш керак...
Элдор Шомуродов Италиядаги фаолияти давомида уч йилда тўртта жамоа алмаштирди. “Женоа”даги ёрқин фаолиятидан кейин “Рома” ва “Специя”да ўзини кутилган даражада кўрсата олмади.
Мана энди “Кальяри”даги фаолияти ҳам жуда қийин кечмоқда. Шомуродов саккизта учрашувда майдонга тушиб, ҳали ўзини кўрсата олгани йўқ. Клаудио Раньери ўзи ташаббус кўрсатиб, “Рома”дан ижарага олинган ўйинчига имкон беряпти.
Шомуродов “Кальяри” ҳужумчилари орасида энг кўп учрашувда майдонга тушган ўйинчи ҳисобланади. У ҳали бирорта баҳсни ўтказиб юборган йўқ.
“Кальяри” фаолиятини ёритиб бораётган https://www.cagliarinews24.com сайти Элдор Шомуродовнинг Сардиния клубидаги таассуротларини футбол жамоатчилигига етказди.
Дастлабки ойлар...
Мен ўзимни жуда қулай ҳис қиляпман. Оилам ҳам Италиядаги аввалги давримизга нисбатан бошқа ҳисларни туяпти. Бу саргузаштимиз аввалгиларидан аниқ сабаблар билан фарқ қилади. Менинг ўзимни кўрсатиш ва жамоага ёрдам бериш истагим жуда катта. Мен кўпроқ ва яхшироқ нарсалар қилишим керак лигини яхши биламан. Жамоа билан биргаликда ўсишга ва мавсум бошидагидан яхши натижаларга эришишга қодирмиз.
Ўсиш бор
Энг аввало, аҳволим ҳақида гапирсам, мавсумни бошида жисмоний тарйёргарлик бўйича жамоадошларимга етиб олишим учун бироз вақт керак бўлди. Ўзимнинг дебютимдан қониққаним йўқ. Лекин сўнгги ўйинлардан бир нечтасида ўзимни жуда яхши ҳис қилдим, лекин бу ҳам етарли даража эмаслигини англаб турибман. Мураббийимиз таъкидлаганидек, биз эркак бўлиб, бир жамоа сифатида ҳаракат қилишимиз лозим.
Вазиятлар
Турли учрашувларда биз нимадир талаб даражасида бажармадик, бизга нимадир етишмади. А серияда ўзингини тиклаб олиш учун вақт ҳам, имконият ҳам йўқ. Чунки рақиблар жуда кучли ва улар хатоларни жазолашга тайёр туради.
Ҳозир биз мусобақа жадвалида ортда қолиб кетдик. Энди кўтарилишимиз талаб этилади. Майдонда меҳнат қилиб, тер тўксак натижа ўзидан ўзи келади.
Клаудио Раньери
Устозимиз бизга жуда катта энергия беради. Бундан мураббий билан ишлаш шарафига эга бўлаётганимдан фахрланаман. Биз унга эргашишимиз лозим, Раньери бундан вазиятларда қандай йўл тутиш ва нима қилиш кераклигини жуда яхши билади.
Клаудио Раньери Италия ва хориждаги мураббийлик фаолиятида юқори ўринлар учун курашиш баробарида хавфли ҳудуддаги жамоаларни ҳам бошқарган.
Мураббийимиз айтганидек, ҳозир ҳаракат қиладиган, ишлайдиган ва кам гапириб, мана шу либос учун боримизни берадиган пайт.
Мусобақа жадвалида икки очко билан сўнгги поғонага тушиб қолган "Кальяри" футболчилари А Сериядаги навбатдаги учрашувини 22 октябрь куни "Салернитана" жамоасига қарши сафарда ўтказади.
Экспертлар Файзуллаевга қандай баҳо беряпти?
Тезкор: Ҳусанов мухлисларига “Ланс”дан хушхабар
Фикрлар