Шомуродов гол урмаса бўлмайди!

Soccer.ru сайти Россия премьер-лигасининг 28-турида ўзини кўрсатолмаган футболчиларнинг рамзий жамоасини тузиб чиқди. Карантиндан кейин гол ура олмаётган ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов кетма-кет иккинчи марта ушбу жамоага киритилди.

Мазкур нашр мутахассислар “Ростов” ҳужумчисининг ўйинини қуйидагича шарҳлади:

"Биринчи давранинг энг зўр тўпурарларидан бўлган Элдорнинг ўйини карантиндан кейин кескин пасайиб кетди. Кетма-кет олти учрашувдан бери гол уролмаяпти. “Оренбург”га қарши учрашувда “Ростов” устунлик қилиб, 14 та зарба берди. Карпин жамоасининг марказий ҳужумчиси бўлган Шомуродов рақиб дарвозасига бирорта зарба йўллай олмади.  Иккинчи бўлим ўрталарига келиб, “Ростов” мураббийларида жамоа битта кам ўйнаётгандек ҳиссиёт уйғонди ва Элдорни алмаштиришди. Ёмон томони, унинг ўрнига тушган Прошляков ҳам ҳеч қайси бир жиҳатдан Элдордан устун эмас".

 28-турда ўз даражасида ўйнай олмаган футболчилар жамоаси қуйидагича кўриниш олди:

Дарвозабон: Андрей Лунев («Зенит»)

Ҳимоячилар: Алексей Рибин («Тамбов»), Павел Маслов («Спартак»), Максим Карпов («Крилья Советов»), Мурило Серкейра («Локомотив»), Заурбек Плиев («Динамо»).

Ярим ҳимоячилар: Наиль Умяров («Спартак»), Эмилиано Ригони («Зенит»), Денис Попович («Крилья Советов»).

Ҳужумчилар: Элдор Шомуродов («Ростов»), Эдер («Локомотив»).

Бош мураббий: Доменико Тедеско («Спартак»).

Шомуродовга ярашмаган терма жамоа!

Шомуродовни чорлаётган жамоа келаси мавсум Европа Чемпионлар лигасида ўйнайди

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)