Шомуродов ҳақида яхши гаплар айтилди!

А Сериянинг 28-туридан ўрин олган “Специя” ва “Салернитана” ўртасидаги учрашувда Элдор Шомуродов ниҳоят гол урди. Легионеримизнинг Италия чемпионатидаги “қуруқ серияси” қарийб бир йил давом этди.

Ҳужумчимиз кучли бешлик чемпионатидаги охирги голини 2022 йилнинг 14 май куни “Рома”нинг “Венеция”га қарши ўтказиган учрашувида киритган эди. Ўша гол ҳам ҳудду бу галгидек жамоага 1:1 ҳисобида дуранг натижа келтирганди.

Аслида Шомуродов жорий мавсумдаги голлари ҳисобини янги мавсум бошида – 8 сентябрь куни Европа лигаси гуруҳ баҳсида Болгариянинг “Лудогорец” жамоасига қарши учрашувда очганди. Ана ўша гол ҳамюртимиз учун Европа майдонларидаги ягона натижа бўлиб қолаётган эди.

Шомуродов “Салернитана” дарвозасини ишғол қилиш орқали кучли бешлик чемпионатларида кетма-кет учинчи мавсумда ўз ҳисобига гол ёздириб қўйишга муваффақ бўлди.

0ba1d94b6e7b1c57a517260c4e682a36-quality_70Xresize_1Xallow_enlarge_0Xw_700Xh_700

Бундан ташқари, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Италия ўзи ўйнаган ҳар учала жамоа – “Женоа”, “Рома” ва “Специя” учун тўп киритган ўйинчига айланди.

“Специя” бош мураббийи Леонардо Семпличи “Салернитана”га қарши ўтказилган учрашув ҳақида фикр билдириб, Элдор Шомуродов масаласида ҳам тўхталди.

- Чемпионат ҳали узоқ давом этади.  “Салернитана”га қарши ўйинда муҳим бўлган бир очко олдик. Айниқса, иккинчи бўлимда яхши ўйнай олганимизнинг аҳамияти катта. Биз худди ўзимиз каби мақсад учун курашаётган жамоа билан куч синашдик ва бу баҳс осон бўлгани йўқ. Ғалабага жуда яқин келгандик, афсуски буни удаллай олмадик. Футбол мана шунақа ўйин. Тўғри йўлдан кетяпмиз. Лекин қуйи лигага тушиб кетишдан қутилдик, деёлмайман. Бугунги кун билан яшаймиз, оёғимиз ердан узилмагани маъқул.

Рақобатга жиддий қарашимиз керак ва бу натижага эришишимизда муҳим аҳамият касб этадиган омил ҳисобланади.

Ўз майдонимиздаги ўйинларни яхши бошлай олмаяпмиз. Кейин вазиятни ўнглашга тўғри келяпти. Йигитларнинг менталитети шаклланяпти, уларда рақиб ким бўлишидан қатъи назар, рақобатлашиш салоҳияти бор.

Элдор Шомуродов асосий тўпурар Мбала Нзолага муносиб ўринбосар эканини кўрсатди. Элдорга гол жуда зарур эди. Тўп киритишни уддалай олганидан барчамиз хурсандмиз. Шомуродов ўзига бўлган ишончни уйғотиши керак эди. Чунки миллий терма жамоада гол уряпти.

Шомуродовнинг маҳорати катта, у “Женоа”дан 2Рома”га ўтгани шундан далолат беради. Лекин пойтахт клубида унга жой етишмади ва бир қадам ортга чекинишга мажбур бўлди. Ҳозир ўйин динамикасига мослашиб олиши учун унга бироз вақт керак бўляпти.

Элдор бу ҳолатга катта тайёргарлик билан кирди. Мен эса, Шомуродовни аввалги даражасига кўтаришим керак, - деди Леонардо Семпличи.

esult_gol_Shomurodov_MP1_4190-1536x1024

“Специя” Элдор Шомуродовни мавсум охиригача ижарага олган. Лигурияликлар ўзбек ҳужумчисининг ярим йиллик фаолияти учун “Рома”га 1,5 миллион евро тўлаган эди. Жозе Моуриньо клуб раҳбариятига ўзбек ҳужумчисини тўлиқ сотиб юборишига рухсат бермади. Шомуродов келаси мавсумни қайси жамоада бошлаши ҳозирча мавҳум бўлиб турибди.

Легионеримизнинг “Специя” билан шартномаси 30 июнь куни якунланади ва Элдор Рим шаҳрига қайтиб кетади. Ёзда келажаги борасида бир қарорга келишига тўғри келади.

Шомуродовнинг голи зўр чиқди! Элдорнинг ўйини қандай баҳоланди?

Шомуродов супер гол урганидан кейин нималар деди?

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Рустам Зокир
03/04/2023 13:15
АДМИНЛАР СПЕТСИЯ МУХЛИСЛАРИ ФИКРИНИ ТАШЕЛАР ЭЛДОР ХАҚИДАГИ