Шомуродов жамоасига қарши ўйин олдидан юлдуз ҳужумчи маошидан воз кечди
“Милан” ҳужумчиси Марио Манжукич жароҳат туфайли жамоасига ёрдам беролмагани учун март ойининг маошидан воз кечди. Бу ҳақда клуб президенти Паоло Скарони хабар қилди.
Клуб раҳбарият футболчига берилиши керак бўлган 300 минг еврони хайрия ишларига сарфлайдиган бўлди.
- Ажойиб иш. Бу Марионинг тарбияси ва профессионаллиги ва “Милан”га бўлган ҳурматидан далолат беради. Шу тариқа, клуб иқтисодий беқарор вазиятда ҳам хайрия фондларига ёрдам бериш имкониятини ҳосил қилади, – деди Скарони.
34 ёшли ҳужумчи жорий йилнинг февралида Европа лигаси доирасида “Црвена Звезда”га қарши ўтказилган беллашувдан кейин майдонга тушгани йўқ. Маълумотларга қараганда, Манжукич жароҳатидан қутилган ва 18 апрель куни “Женоа” билан Милан шаҳрида бўладиган баҳсда иштирок этишга тайёр.
Фикрлар