Шомуродов кучли бешликда!

  • 27 May 17:17
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Европанинг топ-чемпионатларида юздан зиёд учрашув ўтказган ягона вакилимиз Элдор Шомуродов учун Италиядаги тўртинчи мавсум ҳам якунланди.

Tecno

Ҳар ҳолда Европадаги легионеримиз бу галги чемпионатда ўзини кўрсата олди, дейишимиз мумкин.

Мавсумнинг иккинчи ярмида спорт формасини юқори даражага кўтара олган Элдор Шомуродов “Кальяри”нинг олдига қўйилган вазифани бажарилишида ўз ҳиссасини қўшди.

Экспертлар футболчиларнинг А Сериядаги самарадорлигига (гол ва ассистлар) қўйишлган баллар бўйича “Кальяри”нинг кучли бешлигини аниқлади. Статистика мавсум давомида 15 та ва ундан кўп беллашувда иштирок этган ўйинчилар кўрсаткичи асосида аниқланди.

Натижалар билан танишинг:

1 – Леонарда Паволетти 7,04 балл: 19 та ўйин (5 маротаба бошланғич таркибда), 4 та гол ва 1 та ассист.

2 – Жанлука Гаэтано 6,88 балл: 20 та ўйин (11 маротаба бошланғич таркибда),  5 та гол.

3 – Зито  Лувумбо 6,75 балл: 30 та ўйин (19 маротаба бошланғич таркибда), 4 та гол ва 5 та ассист

4 – Николас Виола 6,70 балл:  26 та ўйин (11 маротаба бошланғич таркибда), 5 та гол ва 2 та ассист

5 – Шомуродов 6,42 балл: 22 та ўйин (10 маротаба бошланғич таркибда), 3 та гол ва 3 та ассист.

Элдор Шомуродов А Серияга йўл олган 2020 йилнинг октябридан бери тўртта жамоа – “Женоа”, “Рома”, “Специя” ва “Кальяри”да тўп тепди. Эътиборлиси, легионеримиз ўзи ўйнаган жамоаларнинг ҳар бирида тўп киритган, яъни ҳеч қайси мавсумни голсиз якунламаган.

28 ёшли ҳужумчимиз А Сериядаги фаолияти давомида жами 102 та беллашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 15 та гол ва 9 та ассист расмийлаштирган.

Элдор Шомуродовнинг “Рома” билан шартномаси яна икки йил давом этади. Ёзда легионеримиз келажаги борасида бир қарорга келиши кутиляпти.

Файзуллаев келаси мавсумни қайси жамоада бошлайди?

Энди бу жамоани Файзуллаевсиз тасаввур қилиб бўлмайди!

Бунақаси бўлмаган: Файзуллаев бир ўйинда бир неча рекордда қатнашди!

Comments

You must be logged in to commet!