Шомуродов мухлисларига яхши хабар!

Италия А Сериясининг 32-турида “Специя” ўз майдонида “Монца” жамоасини қабул қилади. Бу йилги чемпионатда ҳар икки жамоа ўзига яраша вазифаларни бажармоқда.

“Специя” юқори дивизиондаги ўрнини сақлаб қолиш учун курашишга мажбур. Лигурияликларни хавфли ҳудуддан бир очко ажратиб турибди холос. Хавли зонадаги учта жамоа кейинги ўйинларда очко жамғара бошлади. “Специя” эса аксинча, очко улашишда давом этяпти.  Шу тариқа, бир неча тур аввал қуйидаги жамоаларни ажратиб турган беш-олти очколик фарқ йўққа чиқарилди.

esult_gol_Shomurodov_MP1_4193

“Монца” авваллари аутсайдер ҳисобланарди. Бу гал улар мусобақа жадвалининг ўртасидан жой олган. Гарчи бу жамоа Еврокубокларга даъвогарлик қила олмасада, А Сериядан тушиб кетиш хавфидан қутилиб қолган.

“Специя” бош мураббийи Леонардо Семпличи жамоаси етарли даражада ғалаба қозона олмагаётганига яраша муҳим учрашув олдидан асосий тўпураридан айрилди. Мавсумда 26 маротаба майдонга тушиб, 13 та гол урган Мбала Нзола жисмоний ҳолатидаги муаммо туфайли жамоага ёрдам бера олмайди.

Шунингдек, энди асосий таркибдаги жойини ажратиб олган Даниэль Мальдинининг ўтган учрашувда олган жароҳати жиддий бўлиб чиқди. Қўшимча ўтказилган чуқурлаштирилган тиббий кўрик Мальдинилар сулоласининг кенжа вакили учун мавсум якунланганини кўрсатди.

Италия футболини ёритиб бораётган www.fantacalcio.it сайти “Монца” билан бўладиган баҳсда Леонардо Семпличи асосий ҳужумчи сифатида Элдор Шомуродовни ўйнатишга қарор қилгани ҳақида маълумот тарқатди.

Хусусан, Семпличининг ўзи ҳам ўйинолди матбуот анжуманида бунга урғу берган эди.

- Ҳужум чизиғидаги вариантларимиздан бири Элдор Шомуродов ҳисобланади. Мен Элдорни қолганлардан яхшироқ биламан. “Салернитана” билан бўлган учрашувда гол урганидан кейин мен унга етарли даражада ўйин амалиёти бермадим. Шунга қарамай, Шомуродов катта иштиёқ ва алоҳида эътибор билан машғулотларда жуда кўп меҳнат қиляпти. Элдор нималарга қодирлигини исботлашга тайёрланмоқда. Бўлажак ўйин арафасида бу муҳим танлов бўлади, - деди Леонардо Семпличи.

Дарҳақиқат, легионеримизга мухлислик қилаётган футбол ишқибозлари Элдр Шомуродовга бўлган ишончини йўқотгани йўқ ва ҳужумчимиздан яна голлар кутмоқда.

Италия нашрларининг таъкидлашича, Шомуродов “Монца”га қарши баҳсни Мбала ўрнига марказий ҳужумчи амплуасида илк дақиқадан бошлаши кутилмоқда. Унга қанотларда Эммануэль Гьяси ва Даниэле Верде ёрдам бериши режалаштирилган.  

Италия футболи таҳлилчилари Семпличи жамоасида юқоридаги уч футболчидан ташқари, жароҳатидан қутилган дарвозабон Бартломей Драговски, Альбин Экдал, Меҳди Бурабия, Сальваторе Эспозито, Итан Ампаду,  Димитриос Николау, Келвин Амьян ва Симоне Бастоне бошланғич таркибда майдонга тушишини тахмин қилмоқда.

“Специя” ўз тарихида “Монца” билан жами беш маротаба тўқнаш келган. Шу ўйинлардан тўрттаси С Серияда бўлган. Қуйи лигадаги ўйинларда лигурияликларнинг қўли баланд келиб, иккитадан ғалаба ва дуранг қайд этган.

А Серияда бу жамоалар бир маротаба куч синашди. Бу баҳс биринчи даврада “Монца” майдонида бўлди. Унда мезбонлар 2:0 ҳисобида зафар қучиб, “Специя” устидан илк бор ғалаба қозонди.

gettyimages-1247302916-2048x2048

“Специя” ва “Монца” ўртасидаги учрашув 28 апрель куни Тошкент вақти билан 23:45 да бошланади.  

Бектемир Мелиқўзиев реванш ҳақида ўткир фикр билдирди!

Бу мамлакатда 20 нафар ўзбек легионери тўп тепмоқда

Келишилган ўйинлар балоси: Легионерларимиз жамоаси Еврокубокдан четлатилиши кутилмоқда!

Шомуродов ҳаммасини ўзгартириб юбориши керак эди...

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!