Бу мамлакатда 20 нафар ўзбек легионери тўп тепмоқда

Қирғизистон Премьер-лигасидаги жамоалар Европа, Африка ва Осиёнинг 11 мамлакатидан келган жами 51 нафар легионер хизматидан фойдаланмоқда. Бу ҳақда sport.kg сайти маълумот тарқатди.

Трансферларга ихтисослашган www.transfermarkt.world  сайти маълумотларига кўра, Қирғизистон чемпионати юқори дивизионида энг кўп хорижлик футболчи Ўзбекистондан келган. Айни пайтда 20 нафар ўйинчимиз қўшни мамлакатнинг энг кучли лигасида фаолият юритмоқда.

1681986278_legionery-kpl

Тарқатилган маълумотга кўра, Қирғизистон Премьер-лигасидаги легионерлар сони бўйича иккинчи кўрсаткич россиялик чарм тўп усталарига тегишли. Рус футболчиларидан 11 нафари ушбу лигада ўйнаяпти.

Учинчи ўринда қайд этилган Қозоғистондан олти нафар футболчи бу мамлакат юқори дивизионидан иш топган.

Бундан ташқари, Украинадан тўрт, Гана, Туркманистон, Нигериядан икки нафардан, Сербия, Грузия, Черногория ҳамда Озарбайжондан биттадан ўйинчи бор.  

Чемпионатда иштирок этаётган жамоалар орасида энг кўп легионер “Дордой”да ўйнаяпти. Бу клуб 9 нафар чет эллик ўйинчи билан шартнома тузган. “Олға” ва “Илбирс” клублари эса, фақат маҳаллий ўйинчилар хизматидан фойдаланмоқда.

Қирғизистон Премьер-лигасига Ўзбекистондан келган ўйинчиларнинг аксарияти ёшлардир. Легионерларимиз орасидан Отабек Ҳайдаров бу мамлакатга биринчи келган. У Фарғонанинг “Нефтчи” клубидан 2018 йилда Қирғизистоннинг “Нейтчи”сига кўчиб ўтган.

Лигадаги легионерларимиздан Жавоҳир Соҳибов, Мурод Тўйчибоев, Ислом Абдуллаев, Абдулазиз Юсупов “Олой”, Абдураҳмон Абдулҳақов, Акром Хўжаев, Элнур Турғунов, Марадона Сафаров, Акмал Йўлдошев, Абдулборий Воситхонов, Пўлат Шарифов  “Алдиер Қуршаб”, Достон Рашидов, Отабек Ҳайдаров, Жавоҳир Расулов, Азамат Аҳмедов, Муҳаммадали Турсунов “Нефтчи”, Яҳё Маъруфхўжаев “Талант”, Камрон Нажафалиев “Дордой”, Муҳриддин Аҳмедов “Қораболта” аъзоси ҳисобланади.

Қирғизистондаги легионерларимиз орасида энг машҳури Жавоҳир Соҳибовдир. “Пахтакор”да тарбиялаган бу футболчи ўз даврида мамлакатимизнинг энг истеъдодли ўйинчиларидан бири сифатида “Металлург”, “Сўғдиёна”, “Локомотив”, “Турон” ва “Сурхон” клубларида тўп тепган.

Таянч ярим ҳимоячи сифатида ишончли ўйин кўрсатган Жавоҳир Соҳибов Ўзбекистон миллий терма жамоасида  15 та учрашувда майдонга тушганини ҳам эслатиб ўтиш жоиз.

kgoerkohgerh (1)

Шунингдек, “Пахтакор” тарбияланувчиси Абдулазиз Юсупов ва “Машъал”дан етишиб чиққан Марадона Сафаров ҳам ўзбек футболида бир неча жамоалар шарафини ҳимоя қилиш орқали мухлислар эътиборини қозонган.

Ўзбекистон тўпурарлари нечанчи ўринда?

Келишилган ўйинлар балоси: Легионерларимиз жамоаси Еврокубокдан четлатилиши кутилмоқда!

Шомуродов ҳаммасини ўзгартириб юбориши керак эди...

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Paxtakor muhlisi
21/04/2023 21:19
Жавохир Сохибов у́зивактида жуда истеъдодли хисобланарди. Ожил Ахмедовга чинакам ворис бу́лади деб у́йланганди. Жарохатлар ва цена нисбатар килинган