Шомуродов ўзгарди!
Италия кубогидаги юришини бошлаган “Рома” дастлабки учрашувда “Лечче” устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Энди пойтахтлик “бўрилар” чорак финалда “Интер” билан куч синашади.
“Рома” клубига эгалик қилувчи Фридкинлар оиласи Жозе Моуриньо ва футболчилар олдига Италия кубогини қўлга киритиш вазифасини қўйди. Римликлар бунгача тўққиз маротаба ушбу турнир бош совринига эга чиққан.
Италияда фақатгина “Ювентус” футболчилари “Рома”дан кўп – 14 та кубокни ўзиники қилган. “Рома” сўнгги бор 2008 йилда Италия кубогида муваффақият қозонган ва бу клубнинг сўнгги соврини бўлиб турибди.
Италия футболини ёритувчи www.calciomercato.com нашри “Рома” ва “Лечче” учрашувида Рим футболчиларининг ўйинини қуйидагича баҳолади:
Руй Патрисиу, 6 балл:
“Кальяри” устидан қозонилган ғалабадан сўнг, қуйи лига вакилига қарши кубок учрашувида португалиялик дарвозабон майдонда бўлишига қарамай, дам олиши кутилганди. Бироқ “Леччи” тўзкор гол уриб, уни анча қийнаб қўйди. Тажрибали посбон Калабрезининг бош билан берган зарбасини қайтара олмади.
Рик Карсдорп 6 балл:
Бу футболчи ҳимояда ҳам, жамоаси ҳужумга ўтганида ҳам кутилгандан даражадан анча бўш ўйнади. Иккинчи бўлимда бироз ўзини тутиб олди. Лекин бу бутун жамоанинг ўйинида ўзгариш бўлгани билан боғлиқ ҳолат.
Мараш Кумбулла 6.5 балл:
У бир неча ой ўзини қийнаган қўрқувни енгиб ўтгани кўринмоқда. Гол уриб, бу билан ўйин давомидаги хатоларини ювиб юборди.
Рожер Ибаньес 6 балл:
Рожер кейинги пайтда ўзини ўзи қийнаяпти. Биринчи бўлимда кўп хато қилди. Иккинчи бўлимда кутилган даражада ўйнади.
Эйнсли Мейтленд-Найлс 4.5 балл:
Англиялик футболчи чап қанотда ўйинни яхши бошлади. Кейинчалик уни Англия премьер-лигасида таъқиб қилган камчиликлари кўзга ташлана боўлади. Ҳимояланишда жуда кўп хатога йўл қўйди. Гол бўлган вазиятда ҳам ўзини йўқотиб қўйди.
Матиас Вина 6 балл:
Англиялик футболчининг ўрнига тушиб, ундан яхшироқ ўйнади. Уругвайлик ҳимоячига хотиржамлик етишмаяпти.
Жордан Верету 5 балл:
Англиядан бўлаётган таклифлар бошини айлантириб қўйган кўринади. Франциялик ярим ҳимоячи тўпни қабул қилиб олиб, позициясини йўқотиб қўймоқда. Майдон марказини мустаҳкам ушлаш кераклигини унутиб қўйди.
Николо Дзаньоло 7 балл:
Захирадан ўйинга тушиб, ичида ўти борлигини кўрсатди. Олдинги чизиқда Абрахамга катта ёрдам берди. Рақиб ҳимоячисининг қизил карточка олишига “ҳисса” қўшди. Доим дарвоза сари интилди.
Брайан Кристанте 6 балл:
Кристанте “Лечче” марказида нозик томонларни кўриб турган бўлса ҳам ундан фойдалана олмади. Брайан ҳимоя ва ҳужум чизиғини боғлаши керак эди. Лекин амалда ҳар икки чизиқ ўртасида катта бўшлиқ қолиб кетди.
Феликс Афена-Гьян 5.5 балл:
Чиройли оширилган пасни увол қилди. Ҳаракатларида олифтагарчилик бор, аниқлик етишмади.
Элдор Шомуродов 6.5 балл:
Феликснинг ўрнига тушган Шомуродов аввалги воқеалардан кейин ўзгаргани кўринди. У ўзига хос совуққонлик билан ажойиб гол муаллифи бўлди.
Сержиу Оливейра 6 балл:
Ҳужумни ташкил қилишда қийинчиликларга дуч келди. Италия футболига мос келмайдиган даражада юмшоқ ўйнади. Шунга қарамай, Феликс ва Абрахам ажойиб пас узатди. Улар фойдалан олмади. Кумбулланинг голида ҳиссаси бор.
Карлес Перес 4.5 балл:
“Барселона”да Мессининг ўйинларини кўриб тарбияланган футболчи аргентиналикдан ҳеч нарса ўргана олмаган экан. Тўпга ташлангани билан уни эгаллай олмаяпти.
Генрих Мхитарян 7 балл:
Ўйинни “Рома” фойдасига ўзгартирди. Рим клуби сафида 100-ўйинини ўтказган арманистонлик легионер Тэмми Абрахам ва Элдор Шомуродовга ассистентлик қилди.
Тэмми Абрахам 7 балл:
Жамоани қўрқувдан қутқариб қолди. Бир вазиятда Феликсни қулай позицияга чиқарди. Иккинчисида Кумбулла гол уришга эришди. Аниқ зарба билан гол ҳам урди.
Жозе Моуриньо 6 балл:
Биринчи бўлимга танлаган тактикаси хавотир уйғотди. В Серияга вакили ўйин аввалида уни қийнади. Ўйиннинг иккинчи ярмида ҳаммаси ўнгланди. Шунга қарамай, келажакда янада яхшироқ ишлаши талаб этилади.
Фикрлар