Шомуродов "Спартак"ка қарши ўйинни асосий таркибда бошлайди
Бироздан сўнг Россия Премьер-лигаси 9-туридан ўрин олган "Спартак" ҳамда "Ростов" жамоалари ўртасидаги ўйин бошланади.
Донликлар устози Валерий Карпин бугунги беллашувни асосий таркибда бошлайдиган футболчилар номини маълум қилди.
Эътиборлиси, ҳамюртимиз Элдор Шомуродов мазкур учрашувни бошланғич таркибда бошлайдиган бўлди.
Маълумот учун, ушбу қарама-қаршилик Тошкент вақти билан соат 21:00 да старт олади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар