Шомуродов трансфери бўлмайди!

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Бир неча ҳафта давомида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Истанбул Башакшеҳир” клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов трансферини амалга ошириш имкониятини ўрганган “Трабзонспор” бу ғоясидан воз кечишга мажбур бўлди.

Бу ҳақда Туркиядаги нуфузли манба – haber61.net сайти хабар тарқатди.

“Трабзонспор” бош мураббийи Фотиҳ Текке жамоасида 31 ёшли ўзбек тўпурарини кўришни истаётганини очиқ айтди. У “Элдор Шомуродов менинг ўйин стратегиямга жуда яхши мос тушади”, деб баёнот берган.

Шундан кейин клуб мутасаддилари бу трансферни амалга оширишнинг турли вариантларини ўрганиб чиқиш мақсадида “Башакшеҳир” раҳбариятига мурожаат қилган эди.

Турли манбаларда қайд этилишича, “Истанбул Башакшеҳир” Суперлиганинг амалдаги тўпурарини 15-20 миллион евро атрофида баҳолаган. Охирги пайтда “Трабзонспор” Элдор Шомуродовни қўлга киритиш учун трансфер савдосига туркиялик ҳужумчи Умут Найир ёки франциялик таянч ярим ҳимоячи Батиста Мендини қўшишни таклиф қилди ва шунингдек, Истанбул клубига 5 миллион евро пул тўлашга тайёр эканини маълум қилди.

Элдорнинг трансфери бўйича ўтказилган мулоқотлар давомида Истанбул клуби Шомуродов учун талаб қилаётган трансфер пули ва футболчининг маош бўйича кутилмалар “Трабзонспор” раҳбарияти томонидан жуда юқори, деб баҳоланди.

Молиявий интизомдан воз кечишни истамаган “Трабзонспор” раҳбарияти шундан сўнг трансфер жараёнини тўхтатиб туриш ва футболчи бўйича расмий қадам ташламасликка қарор қилди.

Туркия футболи экспертлари бундан аввал ҳам, Элдор Шомуродовнинг Нури Шахин жамоасидаги аҳамияти жуда юқори эканини эътироф этиб, Истанбул клуби хўжайинлари лиганинг энг ёрқин тўпурарларидан бирини осонликча қўйиб юбормаслигини таъкидлаган эди.

Дарҳақиқат, ўзбек форвардининг ўзи ҳам Туркия чемпионатининг янги мавсумидаги дастлабки икки ўйинда рақиблар дарвозасини икки маротаба ишғол қилиб, бу мавсум ҳам  “Башакшеҳир” таркибида асосий ролда ўзи бўлишини яна бир карра исботлаб қўйди.

Ҳусанов ёнига яна бир ўзбек қўшилди! Ўзбекистон УЕФА Чемпионлар лигасида Қозоғистондан ўзиб кетди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!